Махсус QR код ЯТТ ва ўзбандлар учун, ягона QR код юридик шахслар учун
Кўпчилик, уйқаш бўлгани учун Махсус QR код ва Ягона QR кодни аралаштириб, уйқаштириб юборишмоқда.
Улар бошқа-бошқа сегментлар учун. Махсус QR код — яп-янги монополист Paynet Xolis томонидан генерация қилинади ва ЯТТ ва ўзбандлар учун.
Ягона QR код хизмат кўрсатувчи банкларда генерация қилинади ва савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахслар учун.
Ягона QR кодни ҳам 2026 йил 1 январга қадар барча савдо ва хизмат кўрсатувчи юридик шахслар томонидан электрон тўловларни қабул қилиш учун жорий қилиниши белгиланган. Лекин фақат 2026 йил 1 июлдан бошлаб барча савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахсларда ягона QR кодли тўлов тизими орқали тўловларни қабул қилиш мажбурий этиб белгиланади.
Ягона QR кодлардан фойдаланилмаётганлиги савдо қоидаларини бузиш деб ҳисобланади.
- https://t.me/the_bakiroo/11648@the_bakiroo
- https://lex.uz/docs/7897630lex.uz