


"Трастбанк" томонидан молиялаштирилган микролойиҳалар натижасида республика бўйича саккиз мингдан ортиқ фуқаро иш билан таъминланди
"Трастбанк" ХАБ томонидан маҳаллаларда жорий этилган "маҳалла банкири" тизими қисқа муддат ичида ўзининг ижобий натижаларини кўрсатди. Банкнинг 101 та маҳалладаги фаолияти доирасида жами 76 миллиард 200 миллион сўмлик маблағлар тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилди. Бу каби саъй-ҳаракатлар натижасида 4 285 та янги бизнес лойиҳаси ишга туширилиб, 8 803 та янги иш ўрни яратилишига замин яратилди.
Пахтаободлик Музаффар Эргашев каби тадбиркорлар мисолида кўриш мумкинки, маҳалла банкирининг маслаҳати ва банкинг имтиёзли кредитлари нафақат якка тартибдаги тадбиркорликни, балки жамиятдаги ижтимоий барқарорликни ҳам мустаҳкамламоқда. Маҳалла банкири кўмагида оилавий тадбиркорлик фаолиятини кенгайтирган фуқаролар сони ҳам ортиб бораётир.
Батафсил
Видео: https://youtu.be/rQ7gbLZf2C4
Телеграм: @trastbank_press
Реклама