29K24Telegramda ochish
🏦 “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилиш бўйича қатор чора-тадбирлар тизимли равишда амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, “маҳалла банкирлари” ва “ёрдамчи-агент”лар фаолияти йўлга қўйилди. Улар нафақат кредит ажратилиши, балки молиявий маслаҳат, бизнес-режа тайёрлаб бериш, лойиҳаларини амалга оширишда ҳамроҳлик қилиш каби хизматлари орқали аҳолининг даромадини оширишга кўмаклашади. Бу саъй-ҳаракатлар Тошкент шаҳридаги “Ал-Хоразмий”, “Аҳмад Югнакий”, “Азамат”, “Бектўпи”, “Бўстон”, “Гулобод”, “Ийк ота”, “Камолон дарвоза”, “Мажнунтол”, “Тахтапул” МФЙда ҳам жадал амалга оширилмоқда. Ушбу маҳаллаларда жорий йилнинг январь-март ойларида жами 1 млрд 434 млн сўмлик 120 та микролойиҳа ишга туширилди. Бунинг натижасида эса 252 нафар аҳоли иш билан таъминланди. Пойтахтимизнинг “Камолон дарвоза” маҳалласида истиқомат қилувчи Назокат Шукурова автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш устахонасини очиб, 4 нафар хотин-қизни иш билан таъминлаган.
– Ёшлигимдан ушбу соҳага қизиқаман, – деди у. – Бу қизиқиш 2015 йилда алоҳида бир устахона очишга туртки бўлди. Аёллар машиналари бузилиб қолса тўғридан-тўғри бизга мурожаат қилишади. Кимнингдир машинасида бензин тугаб қолган бўлса, яна айримларда “аккумлятор” ишдан чиққан. Уларга шу ернинг ўзида ечим топамиз. “Трастбанк”нинг “маҳалла банкирлари” ажратилаётган имтиёзли кредитлар, уларни олиш тартиби, бизнес ғояларни яратиш ва амалиётга татбиқ ҳақида мунтазам маълумот беришади. Келажакда фаолиятимизни янада кенгайтириш ва ишчи ўринлари сонини кўпайтириш истагидаман. Бунда “Трастбанк”нинг молиявий кўмагидан фойдаланаман.
Йўлга қўйилган ушбу янги тизим ҳудудларда тадбиркорлар сафининг кенгайишига, аҳоли бандлигини таъминлашга замин яратмоқда. Зеро, маҳалла банкирлари – ривожланиш сари муҳим қадам. Батафсил видеода танишишингиз мумкин. 👉Каналга уланинг: @trastbank_press Реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin