27K128Telegramda ochish
Ташқи қарз учун фоиз тўловлари ҳажми ҳам юқори суръатда ошмоқда 2024 йилда ташқи қарз учун умумий фоиз тўловлари 3,3 млрд долларга етган. Бунда, портфел инвестициялар учун фоиз тўловлар  468 млн долларни, бошқа қарз инструментлари учун тўловлар 2,8 млрд долларни ташкил этган. 2019 йил билан таққослаганда портфел инвестициялар учун фоиз тўловлар 10,4 баробарга ошган бўлса, бошқа қарз инструментлари учун қарийб 4 баробарга ошган. Ташқи қарз бўйича тўловларнинг ўсиши иккита омил билан изоҳланади. “Биринчидан, ташқи қарз ҳажми сўнгги йилларда юқори суръатларда ўсаётган бўлса, иккинчидан йирик иқтисодиётларда юқори инфляция сабаб фоиз ставкалари кескин оширилди. Яъни сўнгги йилларда қарз жалб қилиш қиммат бўлиши билан бирга, мавжуд қарз таркибидаги ўзгарувчан фоиз ставкали қарз қисми учун ҳам  фоиз тўловлар кескин ошди.  Хусусан, давлат қарзининг тахминан 40 фоизи ўзгарувчан фоиз ставкасида жалб қилинган. Жорий йилда фоиз ставкаларининг пасайиши прогноз қилинаётган эди, лекин ҳозирги глобал ноаниқликлар фонида  бу тенденсия орқага сурилиши мумкин. Бу эса  ўз навбатида  ҳозирги юқори қарз жалб қилиш фонида қарзга хизмат кўрсатиш харажатларининг сўнгги йиллардаги каби юқори суръатларда ўсишда давом этишига сабаб бўлиши мумкин.  Масалан, 2024 йилда ташқи қарз учун фоиз тўловлар 33 фоизга ёки қарийб 805 млн долларга ошган. 2023 йилда эса ташқи қарз учун фоиз тўловлар қарийб 2 баробарга  (ёки 1,1 млрд доллар) ошган эди”.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin