23K82Telegramda ochish
Ялпи ташқи қарзнинг энг катта ўсиши пандемия йилида юз берган Ялпи ташқи қарзимиз 2016 йил охиридан 2024 йил биринчи чораги якунигача 15,5 млрд.доллардан 61,1 млрд.долларгача, қарийб 4 каррага ошган. Ташқи қарз қолдиғининг ўсиши 2019 йилда кескин тезлашган, энг катта ўсиши эса пандемия даврида, 2020 йилда юз берган. Шу йили ялпи ташқи қарзимиз бирданига 10 млрд.долларга кўпайган. Кейинги 2021 йилда қарзнинг ўсиши бироз секинлашган, лекин, қарз нархи кескин кўтарилганига қарамай, 2022 ва 2023 йилларда яна тезлашган. Янги даврда қарз жамғарилишининг энг катта динамикаси депозит олувчи корпорацияларга, яъни банкларга тўғри келади. Молия муассасалари қарз қолдиғини 7 йилда 25 каррага оширишган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin