28K278Telegramda ochish
Ялпи ташқи қарзимиз 81 млрд.доллардан ошган 2025 йил давомида Ўзбекистон ялпи ташқи қарзи 17,7 млрд.долларга ўсиб, 81,7 млрд.долларга етган. Миркомил Холбоев ташқи қарзимизнинг ЯИМдаги улуши 55,6%га етганига эътибор қаратган. Ташқи қарзнинг йиллик ўсиши суръати 27,7%ни ташкил этган. Қарзнинг бунданда юқори суръатда ўсиши охирги марта пандемия - 2020 йилда юз берганди. Суммада эса қарзнинг йиллик ўсиши рекорди яна янгиланган (+17,7 млрд.доллар). Маълумот учун, Ўзбекистон янги даврни 14,7 млрд.долларлик ялпи ташқи қарз билан бошлаганди (9 йилда 5,6 карра, охирги 5 йилда 2,4 карра ўсиш). Очиқланган маълумотлардан давлат ташқи қарзи ва корпоратив ташқи қарзни ажратиб олиш қийин (йил якунлари бўйича шарҳ ҳозирча эълон қилингани йўқ). Аҳоли жон бошига ташқи қарз 2026 йил 1 январь ҳолатига 2 135 доллардан ошган (2025 йил бошида 1 705 доллар эди).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin