19K162Telegramda ochish
15 кундан кейин юридик шахслар учун ягона QR мажбурий бўлади 2026 йил 1 январдан барча савдо ва хизмат кўрсатувчи юридик шахслар томонидан электрон тўловларни қабул қилиш учун жорий қилинган ягона QR код ҳозирча ихтиёрий бўлиб турипти. Лекин, агар муддати узайтирилмаса, 2026 йил 1 июлдан бошлаб барча савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахсларда ягона QR кодли тўлов тизими орқали тўловларни қабул қилиш ҳам мажбурий этиб белгиланган. Ягона QR ўрнатмаган бизнес субъектлар 1 июлдан бошлаб жаримага тортилади (ягона QR кодлардан фойдаланилмаётганлиги савдо қоидаларини бузиш деб ҳисобланади). Ягона QR моҳияти бўйича монополист Paynet томонидан тақдим этилаётган код Махсус QR коднинг "ота бўлак, она бошқа акаси" (қизиқ тарафи 6 ой ўтди ҳамки, рақобатчилар пайдо бўлишига қарши эмасмиз, дейилгани билан биронта тўлов ташкилоти рақамли платформа — махсус QR код орқали тўловларни қабул қилиш сегментига кира олгани йўқ). Ҳали мажбурий бўлиб улгурмасидан Ягона QR ҳам қатор ёқимсиз саволларни туғдира бошлаган. Энг аввало комиссиялар қимматлиги бўйича (мерчантлар учун теп-текис 0,65%га айланмоқда). Яна тўлов схемасида тўлов ташкилотлари иштироки ҳам бўлса, фойдаланувчилар, яъни истеъмолчилар ҳисобидан ушлаб қолинадиган комиссия ҳам бор (1%гача). Хуллас, транзакцион харажатларни ҳисобласа, бизнесгаям, истеъмолчигаям эшагидан тушови қимматга тушаяпти. Ундан кўра, бизнес тўловларни нақд ёки терминал орқали қабул қилган, истеъмолчилар эса нақд ёки пластикдан тўлагани арзон тушадиган бўлаяпти. Қайд этиш керакки, аввал бошда ягона QR энг арзон, рақобатли ва тезкор тўлов воситасига айланади, деган умидлар бор эди (Махсус QR мисолида умидлар бўлмаганмиди?). Биринчи мартами?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin