Ягона QR код орқали тўлов банклар ва тўлов ташкилотлари ўртасидаги рақобатга қандай таъсир этади?
2026 йил 1 январгача барча савдо ва хизмат кўрсатувчи юридик шахслар томонидан электрон тўловларни қабул қилиш учун ягона QR код жорий қилинади.
2026 йил 1 январдан барча савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахслар томонидан банкларда генерация қилинган ягона QR код орқали электрон тўловларни қабул қилиш йўлга қўйилади.
Бунда 2026 йил 1 июлдан:
барча савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахсларда ягона QR кодли тўлов тизими орқали тўловларни қабул қилиш ҳам мажбурий этиб белгиланади;
ягона QR кодлардан фойдаланилмаётганлиги савдо қоидаларини бузиш деб ҳисобланади.
Ягона QR код талаблари рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатмаса, ягона оператор пайдо бўлишига олиб келмаса кифоя.
- https://t.me/huquqiyaxborot/19045@huquqiyaxborot