19K40Telegramda ochish
Ipak Yuli Bank тўловлар бозоридаги фрагментацияни камайтириш ва мижозлар учун қулайликни ошириш мақсадида ягона универсал QR-кодни йўлга қўйди. Иқтисодий нуқтаи назардан, ягона стандартга ўтиш транзакцион харажатларни қисқартириш ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар улушини оширишда муҳим қадамдир. Тадбиркорлар учун бу янгилик бир неча банклар билан алоҳида шартнома тузиш ва ҳар бирига алоҳида QR-код қўйиш ташвишидан халос этади. Битта стикер ёки дисплейдаги ягона код барча тўлов иловаларини қабул қилаверади. 2026 йил 1 июлдан ягона QR-код тизимининг мажбурий қилиниши бизнесдан тезкор адаптацияни талаб этади. Ipak Yuli Bank эса ушбу жараённи ҳозирдан, бепул ва ортиқча бюрократиясиз амалга ошириш имконини яратиб берди. ЯТТ ва юридик шахслар ўз менежерлари орқали ёки филиалга мурожаат қилиб, бир неча дақиқа ичида универсал QR-код эгасига айланишлари мумкин. Шартлар ва уланиш: ipakyulibank.uz Реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin