Яшасин қуёш, раҳмат қуёш, бор бўлсин қуёш!
Энергетика вазирлигига кўра, 30 декабрь соат 09:00 дан бошлаб Республика ҳудудидаги барча “метан заправкалар 24 соатлик иш режимида иш юритадилар.
Шуни инобатга олган ҳолда, автотранспорт воситалари эгалари ёқилғи қуйишни эртадан бошлаб кун давомида, шу жумладан тунги соатларда ҳам ўзларига қулай вақтларда, навбатларни юзага келтирмаган ҳолда амалга оширишлари мумкин, — дейилади хабарда.
Вазирлик водий туманлари учун қанақадир "ҳокимликлар билан қўшимча келишувлар" ҳақида маълумот бермаган. Бугун водий туманларида метан заправкалар 1-3 соатгача фаолият кўрсатган. Эртага водий вилоятларида ҳарорат 10-12 даражагача кўтарилади.
Нимаям деймиз: Яшасин қуёш, раҳмат қуёш, бор бўлсин қуёш!
- https://t.me/minenergy_uz/18742@minenergy_uz