21K50Telegramda ochish
Газ таъминоти объектларидан фойдаланиш ва газ сотиш функцияларини "ишончли бошқарувга" беришмоқчи Табиий газ бўйича 14 та туманда, суюлтирилган газ бўйича 5та туманда газ объектларидан фойдаланиш ва сотиш функцияларини "ишончли бошқарувга" топширишмоқчи. Газ таъминоти бўйича амалдаги вертикал интеграциялашган ва монополлашган бошқарувдан бозор тамойилларини жорий этишга ўтиш учун шу ғалати йўл танланганига ўхшайди. Қизиғи шундаки, етти йил аввал ҳам газ таъминоти объектларини хусусий операторларнинг ишончли бошқарувига топширишга қарор қилинган, лекин балки соғлом ақл устун келгани учун бу қарордан воз кечилганди. 7 йил аввалку газ тармоқларини ишончли бошқарувга беришни дастаклаш газ учун тўловларни йиғиш муаммолари билан оқланганди, ҳозирда тўлиқ олдиндан ҳисоб ва каррасига қимматга тушган бўлса ҳам счетчиклаштирилган шароитда, хусусий операторнинг кафолатланган комиссияни ейишдан бошқа яна қандай миссияси бўлиши мумкин? Лойиҳа ташаббускорлари энергетикадаги ўғирлик ва коррупциянинг боши бўлган олишнинг ўзида бозор яратмай туриб, қандай қилиб занжирнинг энг охирги ҳалқасида давлат монополисти ўрнини хусусий оператор билан алмаштириб бозорга ўтишмоқчи бўлишаётгани тушунарсиз. Балки қай гўрдандир (балки шимолдан, балки шимолнинг шотир эмиссарларидан) ўз хизматини таклиф этаётган дордан қочган "ишончли бошқарувчилар" пайдо бўлгандир?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin