15K30Telegramda ochish
Пул массаси ЯИМ номинал ўсишидан юқорироқ суръатда ўсган 2021 йил якунлари бўйича Кенг маънодаги пул массаси (М2) 30,3 фоизга ўсган ва 140,2 трлн.сўмга, миллий валютадаги пул массаси эса 29,7%га ўсиб, 94,8 трлн.сўмга етган. Пул массасининг ўсиш суръати ЯИМ номинал ўсиши суръатини (20% атрофида) анча ортда қолдирган. Солиштириш учун 2020 йилда пул массаси ўсиши 18% атрофида бўлган ва ўсиш ЯИМ номинал ўсиши доирасида юз берганди. 2021 йилда пул массасининг ўсиши асосий омили депозитлар бўлган (43,2%гача ўсиш). Нақдликлар қолдиғи эса йил давомида анча камтар - 15% атрофида кўпайган. Пул массасининг фаол ўсиши вакиллик ҳисобварақлари қолдиғида ҳам акс этган. Декабрь ойи давомида вакиллик ҳисобварқалари қолдиғи қарийб 11 трлн.сўмга ўсиб, 25 трлн.сўмдан ошиб кетган. 2022 йилнинг дастлабки чорагида бу қолдиқларни турли каналлар орқали албатта, сўрилиб кетиши ҳодисасини кузатиш мумкин бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin