34K32Telegramda ochish
Декабрда ва умуман 2024 йилда пул массаси юқори даражада ўсган 2024 йилнинг охирги ойида Кенг маънодаги пул массаси (М2) 14,4 трлн.сўмга ўсган ва 277,1 трлн.сўмга етган. Миллий валютадаги пул массаси 13,0 трлн.сўмга ўсиб, 220,1 трлн.сўмдан ошган. Ой давомида пул массасининг барча агрегатлари сезиларли тарзда кенгайган. Хусусан, муомаладаги нақд пуллар 1,9 трлн.сўмга кўпайиб, 53,3 трлн.сўмни ташкил этган. Йиллик ҳисобда М2нинг ўсиши 30,6%ни, миллий валютадаги пул массасининг ўсиши 33,9%ни ташкил қилган (ЯИМ номинал ўсишидан кўра анча юқори). Солиштириш учун, 2023 пул массаси анча секин, М2 12,1%, миллий валютадаги пул массаси эса 18,4% даражасида кенгайганди. Пул массасининг кескин ўсиши йилнинг охирида вакиллик ҳисобварақларидаги қолдиқларда ҳам акс этган, қолдиқлар бирданига 7,1 трлн.сўмга ўсиб, 22,7 трлн.сўмга етган. Банклар мавсумий тарзда январь ойида ликвидлик билан боғлиқ муаммоларни ҳис қилмайдилар.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin