21K21Telegramda ochish
Пул массасининг ойлик ўсиш рекорди янгиланган 2025 йилнинг декабрида Кенг маънодаги пул массаси (М2) 26,9 трлн.сўмга ўсиб, 378,6 трлн.сўмга, миллий валютадаги пул массаси 22,2 трлн.сўмга кўпайиб 309,0 трлн.сўмга етган. М2 ва Миллий валютадаги пул массасининг декабрдаги ойлик ўсиши абсолют рақамларда очиқ маълумотлар мавжуд охирги 13 йилдаги янги рекорд. Нисбий рақамларда пул массасининг бундан юқори ўсиши ўзбек сўми қайта мустаҳкамланган 2022 йил апрелида кузатилган эди. Йиллик ҳисобда М2 36,6%га, миллий валютадагни пул массаси 40,4%га ўсган. Ой давомида пул массасининг барча агрегатлари юқори суръатда кенгайган, хусусан муомаладаги нақд пуллар 3,3 трлн.сўмга кўпайиб, 68,5 трлн.сўмга етган. Марказий банкдан ташқаридаги нақд пуллар 12,1 трлн.сўмга ўсиб, 99,7 трлн.сўмни ташкил этган. Йил охирида вакиллик ҳисобварақларидаги қолдиқлар 7,8 трлн.сўмга кўпайган ва 29,5 трлн.сўмдан иборат бўлган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin