Пул массасининг ўсиши суръати 2022 йил ва 2017 йил рекордларига яқинлашмоқда
Сўмнинг мустаҳкамланиши фонида пул массасининг юқори суръатда ўсиши давом этмоқда (шунга ўхшаш картина конвертация очилган 2017 ва уруш бошланган 2022 йилларда, сўм мустаҳкамланган ҳисобот даврларида кузатилган эди).
Сентябрь ойида Кенг маънода пул массаси (М2) 9,4 трлн.сўмга кенгайган ва 333,7 трлн.сўмга етган, Миллий валютадаги пул массаси 8,5 трлн.сўмга ўсиб, 270,1 трлн.сўмни ташкил этган.
М2нинг йиллик ўсиши 30,3%, Миллий валютадаги пул массасининг йиллик ўсиши 34,1%дан иборат бўлган.
Пул агрегатларининг барчаси юқори ўсишдан тўхтамаган. Хусусан, Муомаладаги нақд пуллар 3,3 трлн.сўмга ўсиб 65 трлн.сўмдан ошган. Марказий банкдан ташқаридаги нақд пуллар қолдиғи 2,5 трлн.сўмга ўсиб, 76,3 трлн.сўмга етган.
Вакиллик ҳисобварақлардаги қолдиқлар ой охирига 3,9 трлн.сўмга қисқариб, 21,7 трлн.сўмни ташкил этган.