Пул массаси 8-ой узлуксиз ўсмоқда
Сентябрда Кенг маънодаги пул массаси қарийб 6,0 трлн.сўмга ўсган ва 256,2 трлн.сўмни ташкил этган (йиллик ўсиш 27,0%). Миллий валютадаги пул массаси бироз тезроқ, 6,2 трлн.сўмга ўсиб, 201,4 трлн.сўмга етган (йиллик ўсиш 30,0%).
Муомаладаги нақд пуллар 923 млрд.сўмга кўпайган ва 1 октябрь ҳолатига 52,9 трлн.сўмдан иборат бўлган.
Вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиғи 16,0 трлн.сўмгача камайган (-892,0 млрд.сўм).