22K37Telegramda ochish
Августда пул массасининг кенгайиши яна тезлашган Август ойи давомида Кенг маънодаги пул массаси (М2) 8,6 трлн.сўмга ўсиб, 324,4 трлн.сўмга етган. Миллий валютадаги пул массаси тезроқ, 9,5 трлн.сўмга ўсиб, 261,6 трлн.сўмни ташкил этган. Муомаладаги нақд пуллар 1,9 трлн.сўмга кўпайган ва 61,7 трлн.сўмдан ошган. Марказий банкдан ташқаридаги нақд пуллар 73,8 трлн.сўмга етган (+2.4 трлн.сўм). Йиллик ўсиш М2 бўйича 29,6%, Миллий валютадаги пул массаси бўйича 34,0%ни, нақд пуллар бўйича 18,8%ни ташкил этмоқда. Банкларнинг вакиллик ҳисобварақларидаги қолдиқлар 25,6 трлн.сўмга етган (+2,8 трлн.сўм). Бу 2024 йил январдан буён янги максимум.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin