25K34Telegramda ochish
Пул массаси еттинчи ой кетма-кет ўсмоқда Август ойи давомида кенг маънодаги пул массаси (М2) 8,0 трлн.сўмга ўсган ва 250,2 трлн.сўмга етган. Миллий валютадаги пул массаси 8,2 трлн.сўмга кўпайган ва қолдиғи 195,2 трлн.сўмдан иборат бўлган. Йил/йил ўсиш суръати М2 бўйича 21,7%ни, миллий валютадаги пул массаси бўйича эса 23,5%ни ташкил этмоқда. Пул массаси таркибида чет эл валютасидаги депозитлардан ташқари барча агрегатларда ўсиш қайд этилган. Хусусан, нақд пул массаси 1,6 трлн.сўмга ўсиб, қарийб 52 трлн.сўмга етган. Вакиллик ҳисобваралқларида маблағлар тимсолидаги ликвидлик ўтган ойдаги мажбурий резервларнинг қайтарилишидан кейинги ўсишдан кейин яна 16,9 трлн.сўмгача қисқарган (-1,6 трлн.сўм).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin