Августда пул массаси мавсумий равишда кенгайган
Ўтган август ойида миллий валютадаги пул массаси қарийб 10 трлн.сўмга кенгайиб, 158 трлн.сўмга етган.
Пул массасиниинг барча агрегатлари ошган: муомаладаги нақд пуллар 2,2 трлн.сўмга, миллий валютадаги талаб қилиб олгунча депозитлар 4,1 трлн,сўмга, бошқа депозитлар эса 3,6 трлн.сўмга кўпайган.
Пул массасининг йиллик кенгайиши суръати (23,1%) ўтган йилнинг шу даврига (47,7%) нисбатан 2 баробарига секинлашган ва ЯИМнинг номинал ўсиши суръатига яқин даражада қолмоқда. Ўтган йилги пул массасининг аномал ўсиши ташқи факторлар ҳисобига рўй берганини ҳисобга олинса, пул массасининг таркиби ва динамикаси узоқ йиллик трендларга қайтмоқда.
Пул базасининг кенгайиши ликвидлик ҳолатини бироз яхшилаган. Мажбурий захиралар (2,7 трлн.сўм) ва вакиллик ҳисобварақлардаги қолдиқлар (15,5 трлн.сўм) ўсишни бошлаган.