13K14Telegramda ochish
Ўсишда давом этаётган пул массаси Миллий валютадаги пул массаси 8- ойдирки кетма-кет ўсмоқда. Ой давомида қарийб 2 трлн.сўмга ошган пул массаси 81,8 трлн.сўмга етган. Охирги марта бундай "ралли" янги давр бошланган ва ўтган сайлов циклини характерлаган 2016-2017 йиллар айрилиғида юз берганди. Иқтисодий назарияда ЯИМ номинал ўсиши доирасида ўсиб борадиган пул массаси хавфли ҳисобланмайди. Август ойида пул массасининг ошиши асосан депозитлар ҳисобига тўғри келган. Нақд пуллар қолдиғи эса деярли ўзгаришсиз қолган. Вакиллик ҳисобварақларидаги қолдиқлар эса кутилганидек мавсумий тарзда камайиб бормоқда ( минус 0,8 трлн.сўм) ва 13,9 трлн.сўмдан иборат бўлган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin