Пул массаси ўсишда давом этмоқда
Миллий валютадаги пул массаси июль ойи давомида 1,2 трлн.сўмга ошиб, 79,9 трлн.сўмга етган. Ўсишнинг асосий қисми муомаладаги нақд пуллар ҳисобига тўғри келган, нақдликлар 1 трлн.сўмга кўпайиб, 27 трлн.сўмни ташкил этган.
Эътиборлиси, 5 ойлик муттасил ўсишдан кейин миллий валютадаги талаб қилиб олгунча депозитлар қолдиғи камайишни бошлаган.
Яна бир муҳим индикатор - вакиллик ҳисобварақларидаги қолдиқлар 4,3 трлн.сўмга камайиб кетган ва 14,7 трлн.сўмдан иборат бўлган. Одатда вакиллик ҳисобварақлардаги қолдиқлар мавсумий равишда сентябрдан бошлаб қисқариб борарди. Бу йилги мавсумий қисқариш сал эртароқ ва сезиларлироқ кўриниш олган.