19K21Telegramda ochish
Пул массаси ҳажми ниҳоят йил боши кўрсаткичи даражасидан ўтган Ўзбекистонда бюджет даромадлари ва харажатлари, ишлаб чиқариш ва истеъмол мавсумийлигига боғлиқ равишда йил бошидаги пул массаси максимумидан кейин апрель-май ойларигача қисқариш кузатиларди. Бу йил шу жараён июнь ойигача чўзилди. 1 июль ҳолатига пул массаси 190,1 трлн.сўмга етган, бу кўрсаткич йил бошидаги кўрсаткичга нисбатан 1,0 трлн.сўмга кўпроқ. Июнь ойи давомида пул массасининг валютадаги депозитлардан ташқари барча компонентлари сезиларли даражада ўсган. Хусусан, муомаладаги нақд пуллар 3,2 трлн.сўмга, миллий валютадаги талаб қилиб олгунча депозитлар эса 2,5 трлн.сўмга кўпайган. Чет эл валютасидаги депозитлар эквиваленти эса курс ошаётганига қарамай, еттинчи ойдан бери кетма-кет қисқармоқда. Пул массасининг кенгайиши мажбурий захиралар ва вакиллик ҳисобварақлари қолдиғини ниҳоят оша бошлашига таъсир ўтказган. Хусусан вакиллик ҳисобварақлари қолдиғи 5 ой кетма-кет қисқаришдан кейин, 800 млрд.сўмга ошиб, 14,5 трлн.сўмга етган. Лекин шу кўрсаткич ҳам ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 5,5 трлн.сўмга камроқ. Бу йил ликвидлик қолдиғининг мавсумий кенгайиши юз бермади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin