12K23Telegramda ochish
Пул массаси ошмоқда, лекин муомаладаги нақд пуллар камаймоқда 2021 йил 1 июль ҳолатида миллий валютадаги пул массаси 78.7 трлн.сўмга етган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 10% кўп дегани. Айни пайтда унинг таркибидаги муомаладаги нақд пуллар 26 трлн.сўмни ташкил этган ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,5%га камайган. Яъни пул массасининг ўсиши талаб қилиб олгунча депозитлар (+28%) ва бошқа депозитлар (+16%) ҳисобига рўй берган. Депозитлар қолдиғининг шиддат билан ўсаётгани Вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиғида ҳам акс этмоқда. 1 июль ҳолатига тижорат банкларидаги "корсчетлар қолдиғи" 19 трлн.сўмдан ошган (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан +76%). Мажбурий захираларда сақланаётган маблағлар қолдиғи 1,9 трлн.сўмгача ошган (+25%). Регуляторнинг кечаги қарорлари пул бозоридаги оқимларни қайта тақсимлаш ва мувозанатлаш имкониятларини кенгайтиради.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin