19K21Telegramda ochish
Пул массаси ёзги барқарорлик фазасида Апрель ва май ойлари якунига кўра кенг маънода пул массаси 184 трлн.сўм атрофида барқарорлашган. Пул массасининг йиллик ўсиши 12% атрофида, бу ЯИМ номинал ўсишидан анча пастроқ, айни вақтда ўтган йил шу даврида пул массаси ташқи омиллар ҳисобига жуда юқори суръатда кенгайиб борганиниям ҳисобга олиш керак бўлади. Май ойи давомида муомаладаги нақд пуллар 700 млрд.сўмга атрофида кўпайиб, 43,8 трлн.сўмга етган (йиллик ўсиш 19%). Эътиборлиси, пул агрегатлари таркибидаги чет эл валютасидаги депозитлар 6- ой кетма кет қисқармоқда. Ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан қисқариш эса 17%га етган. Депозит базаси торайиб бораётгани белгилари вакиллик ҳисобварақлари ва мажбурий захиралар қолдиқларида ҳам яққол кўринмоқда. 1 июнь ҳолатига вакиллик ҳисобварақларидаги қолдиқ 13,7 трлн.сўмгача қисқарган (-1,3 трлн.сўм). Бу 2021 йил апрелдан буён минимум. Мажбурий захиралар қолдиғи ҳам қисқаришда давом этмоқда (2 585 млрд.сўм, 2022 йил ноябрдан буён минимум).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin