50K549Telegramda ochish
Минглаб реаниматологлар маоши камайтирилган. ССВ жим. Супервазирлик ҳам Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорнинг ижроси доирасида туман ва шаҳарларда реанимация бўлимлари ходимларига ҳақ тўлаш тартиби ўзгартирилган. Лекин бу ўзгартиришлар қарорнинг вазирликларнинг баҳсли ва ўзгача талқини воситасида Ўзбекистоннинг энг қуйи бўғиндаги реанимация бўлимларининг 20 мингга яқин ҳамшира ва шифокорларининг ойлик маошлари 20-22 фоизгача қисқаришига сабаб бўлган. Тиббиет ходимларига "ғамхўрлик" доирасида маошларнинг қисқариши Супервазирлик ичига кириб кетган Молия вазирлигининг 25.01.2023 йилдаги 05/28-33/26-сонли кўрсатма хати талабларидан келиб чиққан. Хатони бир ой ўтиб ўтмай тушуниб етишган. Лекин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вазиятни ўнглаш учун 21.02.2023 йилдаги чиқарган 36- сонли буйруғи, тегишли вазирликлар билан келишилмагани учун амалий кучга эга бўлмаган. Ҳар икки ҳужжатнинг нусхаси қўлимизда мавжуд. Ўтган даврда маошлари камайган шифокорлар албатта жим ўтиришмаган. Вазирликдан тортиб, турли олиймақом қабулхоналаргача ёзма ва оғзаки шикоятлар юборилган. Эътироз ва шикоятларга жавобан аввалига Референдум ўтсин, кейин эса Сайлов ўтсин, маошларингизни жойига қўйиб берамиз, фақат шовқин солмай туринглар, деган талқинда жавоб бериб келинган. Ҳар икки тадбир ҳам ўтди. Лекин реаниматологларнинг ойлиги қисқартирилишига сабаб бўлган хатолик бартараф этилгани йўқ. Айрим туманларда шифокорлар ССВга қарши судга даъво аризаларини ҳам киритишган. Қизиқ томони бундай хатоликлар юз берган тақдирда бюджет ходимлари маошларининг камайтирилмаслиги белгилаб қўйилган Молия вазирлиги, ССВ, Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги 27.01.2006 йилда биргаликда тасдиқлаган қўлланмаси ҳам мавжуд. Унга кўра, меҳнатга хақ тўлашнинг янги қоидалари агар маошларнинг камайишига олиб келса, эски иш ҳақлари ўзгартирилмай сақланиб қолиниши лозимлиги кўрсатилган. Лекин ўзбек чиновниклари ўзлари ёзган қоидаларга ўзлари амал қилармиди? Яна бир эътиборли ҳолат мазкур муаммони кўра била туриб, оғзига толқон солволган янги даврнинг мазахўраклари Профсоюзлар билан боғлиқ. Молия вазирлиги талқинда адашипти, ССВ қовун туширипти, иш берувчи қонунларга тупуриб қўйган дейлик. Профсоюз қани? Профсоюз кимга шерик ўзи? Фақат ёпиқ пул бассейни вазифасини бажарадиган ва конверт тарқатадиган бундай профсоюзлар бизга керакми ўзи. Тўғриси, фақат қора халқ учун мўлжалланган туман ва шаҳарлар реанимация бўлимлари ходимларининг ҳикояларини эшитиб унча ҳайрон бўлмадим. Ахир ўзбек вазирларининг чекка туманлардаги реанимацияга иши тушмайдику. Уларга тиббий ёрдам керак бўлса, кун-у тун аэропортда ҳозир бўлган тиббиёт авиацияси бор, пули солиқ тўловчилар томонидан кафолатланиб тўлаб қўйилган Исроил, Германия ва Кореянинг энг илғор шифохоналари бор, тўғрими? Қорни тўқнинг қорни оч билан нима иши бор? Шунақами?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin