13K33Telegramda ochish
Олий тоифали шифокорлар маоши 3,1 млн.сўмдан 4,4 млн.сўмгача Соғлиқни сақлаш йўналишидаги харажатлар тўғрисидаги маълумотларни қамраган "Фуқаролар учун бюджет" нашри тақдим этилди. Нашр кўплаб муҳим ва қизиқарли маълумотларни ўзида жамлаган. Хусусан, олий тоифали шифокорлар 2021 йил 1 июнь ҳолатига қанча маош олганини билиб олиш мумкин. Масалан, турли устама ва қўшимчалар ҳисобига Олий тоифали умумий амалиёт шифокори 3 178 043 сўмгача, Олий тоифали шифокор-рентгенолог эса 4 437 099 сўмгача маош олган. Агар 1 сентябрдан маошлар 10 фоизга индексация қилингани инобатга олинса, ваъда қилинганидек олий тоифали шифокорлар маошини камида 1000 долларга етказиш учун уни яна 2,5-3 баробар оширишга тўғри келади. Дарвоқе, мақсадли кўрсаткичларда 2025 йилга келиб соғлиқни сақлаш соҳаси харажатларини ЯИМнинг 5 фоизига етказилиши қайд этилган. Ҳозир бу миқдор 3,1 фоизни ташкил этади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin