Уларнинг сервери бошқа
Свет ўчиши 5 йил аввалги тарихда қолиб кетган, деган опани саволга тутиб кўпам қийнайверманглар.
Опанинг уйида, яп-янги ишхонасида, юрган йўлларида свет ростанам ўчаётгани йўқ.
Қўлидаги телефонида твиттер ҳам ишлаб турипти. Тинимсиз твитлар ёзиб турипти.
Компьютеридан исталган сайтга кириб ўзига керакли маълумотни ўқияпти. Ҳеч нима блокланмаган.
Чунки уларнинг сервери бошқа, свети уланган линияси ҳам.
Ўчаётган светлар, блокланган сайтлар, тақиқланган тармоқлар ҳақида опанинг хабари йўқ. Балки бирон 20 йил ўтиб хабар топар. Ўшанда муносабат билдирадилар бунга.