26K79Telegramda ochish
Свет ўчириш ҳам цензуранинг бир тури ўзи Бугун ОАВ ишчилари куни баҳонасида айтиб кетишни ўринли деб топдим. Секинлаштирилган интернет бу цензура бўлгани каби, ўчаётган свет ҳам гибрид цензуранинг бир тури. Светсиз қолган индивид, у ишчими, раҳбарми, тадбиркорми ё журналистми фақат бир нарса ҳақида ўйлайди: қачон свет келади? Каттароқ, умуммиллий муаммолар четга чиқади, улкан режалар, рақамлашиш, технологик янгиланиш кутиб туради, ҳамма ёппасига майдалашади. Свет йўқлиги медиани алоҳида майдалаштиради, примитивлаштиради. ОАВ ва тармоқларда сиёсий, ижтимоий, иқтисодий муаммолар, суриштирувлар, таҳлиллар иккинчи даражада қолиб, свет йўқлиги муҳокама қилинади. Хўш, цензура бўлмай нима бу? Классик цензурадан фарқли ўлароқ энергоцензура шароитида сизга ҳеч ким уни ёзма, фалон темани кўтарма, демайди, шилқ этиб светни ўчиради, қўяди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin