Мамлакат бош аэропортида свет ўчиб қолгани энди муаммо эмасми?
Курбанов Тошкент аэропортида свет ўчиб қолгани ҳақида тўхталиб, стратегик объектларда электр таъминотида шундай бўлаётган бўлса, биз оддий халқ хафа бўлмасак ҳам бўларкан, қабилида луқма ташламоқда.
Бу ерда масаланинг яна бир хавотирли томони бор. Аэропортдаги авария ҳақида на Энергетика вазирлиги, на Ўзбекистон аэропортлари АЖ хабар берди. Бу цензуранинг янги турими? Чунки энергоцензура нуқтаи назаридан қаралса, хабар йўқ, муаммо йўқ. Қизиқ, бундай цензуранинг "истеъмолчиси" ким? Тепами ё пастми?
Наҳотки, аэропортдаги энергоузилишнинг сабаби, оқибатлари ва хулосалар ҳеч кимга қизиқмас деб ўйлашса?
Дарвоқе, аэропортнинг фаолиятини тўхтатиб қўйган 3 йил олдинги блэкаут ва 2 йил аввалги энергоавария ҳақида батафсил ва оператив маълумот берилганди.
- https://t.me/kurbanoffnet/9802@kurbanoffnet
- https://t.me/uzbairportsuz/3287@uzbairportsuz
- https://t.me/uzbairportsuz/4932@uzbairportsuz