22K25Telegramda ochish
Энергетика вазирлиги ниҳоят тилга кирди ва пўписа қилди Вазирликка кўра, 5 июнь куни Тошкент аэропорти ҳудудида жойлашган, аэропорт балансида бўлган 0,4 кВ шчитда ёки тақсимлаш пунктида носозлик рўй берган (бундан бошқа аниқлик ва оқибатлар ҳақида ахборот йўқ). Энергетика вазирлиги ва тизим ташкилотлари электр энергиясини аэропорт ҳудудига қадар узлуксиз ва барқарор етказиб бергани боис мазкур воқеадан хабари бўлмаган. Вазирлик 3- кун ўтиб, бу ҳақда маълумот бера туриб, аэропортдаги свет ўчиши ҳақида ёзганларга пўписа қилишдан тийилмаган. Иқтибос: “Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан воқеанинг асл сабабини билмасдан ва ўрганмасдан туриб, одамларни чалғитувчи ҳамда уларда давлат идораларига нисбатан нохуш кайфиятни уйғотувчи маълумотлар тарқатишдан тийилишни сўраймиз”.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin