Тармоқлар ёзмаса, энергетиклар тилга кирармиди?
Эслатиб ўтамиз, бир ой аввал, Бойсундаги охирги авария ҳақида, ҳодиса юз бергандан 8 соат ўтиб, вазирлик ахборот берганди.
Унгача бутун Ўзбекистон ОАВ ва тармоқдан техноген ҳодиса ҳақида хабар топди. Жабрдийда бойсунликлар ўзини, болаларини, бир-бирини асраш учун қачон шонли энергетиклар расмий хабар тарқатар экан, деб кутиб ўтиришгани йўқ ва тўғри қилишди. Кўрди, эшитди, чорасини кўрди.
Ёки бўлмасам, кеча Тошкент туманининг ярмида ярим кун свет бўлмади. Эътироз билдириш ва таъминот тикланишини талаб қилиш учун қачон Энергетика вазирининг мирзасининг чиқишини кутиш керакмиди? (ҳалигача бу авария тўғрисида расмий маълумот йўқ, масалан).
Шунақа ҳолатлардан келиб чиқиб, қонунчиликка давлат органларининг ижтимоий, иқтисодий, техноген ва криминоген аҳамиятга молик ҳодиса ва воқеалар ҳақида тезкор ва тўлиқ маълумот бермагани бўйича жавобгарлик киритиш пайти келгандир балким?
Шунда осмон вазир ва пўрим мирзалар сал халққа қайишармиди?