15K120Telegramda ochish

Mirkonomika kanalidan

Таълим ва тиббиёт соҳаси ҳодимларининг жамиятдаги мавқийи қуруқ гап билан ошиб қолмайди. Бир неча йиллардан буён кўплаб ислоҳотлар қаторида таълим ва тиббиёт соҳаси ҳодимларининг маошини ва жамиятдаги мавқийини ошириш борасида жуда кўп гапирилмоқда. Хусусан давлат раҳбари ҳам таълим ва тиббиёт соҳаси ҳодимларининг ойлик маоши 1000 долларга етказилишини бир неча марта таъкидлади. Умуман олганда, бундай эзгу ниятларнинг мавжудлиги яхши лекин ҳар сафар рақамларга қараб бундай гапларнинг барчаси ҳозирча қуруқ гаплигича қолаётганлигини кўришиш қийин эмас. Жорий йилнинг биринчи чорагида таълим соҳасида банд бўлган ҳодимларнинг ўртача маоши республикадаги ўртача маошнинг 73,5% ини ташкил этган, ўтган йилнинг мос даврида бу кўрсатгич 78,1% ни ташкил этган эди. Тиббиёт ҳодимларининг ўртача маоши эса республикадаги ўртача маошнинг 67,6% ини ташкил этган. Ўтган йилнинг мос даврида эса бу кўрсатгич 71.2% ни ташкил этган эди. Кўриб турганингиздек, таълим ва тиббиёт соҳасида банд бўлган ҳодимларнинг ўртача даромади республикадаги ўртача даромадга яқинлашаётгани йўқ балки ундан узоқлашиб бормоқда. Бу тенденция кеча ёки бугун бошланиб қолгани йўқ балки «янги» давр бошлангандан буён йилдан йилга кучайиб бормоқда. Масалан, 2020 йилнинг январь-март ойларида таълим соҳаси вакилларининг ўтача иш ҳақи республикадаги ўртача иш ҳақига нисбатан 80,9% ни ташкил этган бўлса, тиббиёт соҳаси вакиллари учун бу кўрсатгич 70,1% ни ташкил этган(айнан шу мавзуда gazeta.uzga ёзган маоқламда ҳам таълим соҳаси вакилларининг жамиятдаги мавқейи йилдан йилга пасайиб бораётганлиги ҳақида тўхталиб ўтган эдим). Умуман олганда 2021 йилнинг биринчи чорагида(ҳамда 2020 йилда) тиббиёт соҳаси вакиларининг ўртача иш ҳақи республикадаги ўртача иш ҳақида юқорироқ улушга эга бўлганлигини асосан пандемия натижасида баъзи тиббиёт ҳодимларига юқорироқ маош тўланганлиги билан изоҳлаш мумкин. Умумий тенденция эса тиббиёт ҳодимлари ҳам ҳудди таълим соҳаси вакиллари каби нисбий камбағаллашишда давом этмоқда. Таълим ва тиббиёт соҳаси вакилларининг жамиятдаги аҳамияти ҳақида жудаям кўп гапирилмоқда. Уларнинг маошлари оширилиши зарурати ҳам кўп таъкидланади. Лекин амалда эса таълим ва тиббиёт соҳаси вакиллари бошқа соҳа вакиллари билан таққослаганда камбағаллашиб бормоқда. Уларнинг жамиятдаги мавқейини бу тарзда йўқотиб бориши узоқ муддатли ўсишга ҳам салбий таъсир қилиши турган гап(бу ҳақи gazeta.uzda ўқишингиз мумкин). Қарор қабул қилувчиларни таълим ва тиббиёт ҳодимларининг на маоши ва на жамиятдаги мавқийи қизиқтиради. Агар бу уларни ташвишга солганда бир неча йилдан буён кузатилиб келаётган таълим ва тиббиёт ҳодимлари маоши бошқа соҳа вакилларига нисбатан пасайиб боришининг олдини олган бўлар эди. @Mirkonomika

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin