17K166Telegramda ochish
Кўпи билан 25 мингга яқин ўқитувчи ва шифокорнинг маошини 1000 долларга етказиш керак бўлади Шу пайтгача чиқишлар вақтида ўқитувчилар ва шифокорлар маошини минг долларга етказиш ҳақида жуда кўп гапирилар эди. Лекин ҳали бу қачон юз бериши ва қанча ўқитувчи ва шифокорларни қамраб олиши номаълумлигича қолаётганди Ниҳоят келгуси беш йилда олий тоифали ўқитувчилар ва шифокорлар маошини эквивалент ҳисобида минг долларга етказилиши айтилди. Гап шундаки, олий тоифали ўқитувчилар сони унча кўп эмас. 2020 йилда уларнинг сони 13407 нафар бўлган. Келинг, 2021 йилда уларнинг сони 15 мингга етган деб ҳисоблайлик. Бу жами ўқитувчилар сонининг 3%ига етмайди. Шифокорлар сони бўйича очиқ маълумотлар мавжуд эмас. Лекин ҳар 10 минг аҳолига 27 нафар шифокор тўғри келиши инобатга олинса, уларнинг сони 94500 атрофидалиги маълум бўлади. Шундан олий тоифали шифокорларнинг 10% деб олсак ҳам кўпи билан 10000 нафар шифокорнинг маошини 1000 долларга етказиш ҳақида гап кетмоқда. Демак, умумий ҳисобда жами 25 минг ўқитувчи ва шифокорнинг маошини 1000 долларга етказиш керак. Вазифа қийин эмас. Бунинг учун 2026 йилни кутиш шартми? Ҳозирнинг ўзидаёқ, балки келгуси йилдан бу ишни амалга ошириш мумкиндир? Манбаларимиз мавжуддир? Масалан, маҳаллий бюджетларнинг орттириб бажарилаётган қисми бемалол бу харажатларни қоплай олган бўларди. Ҳозир бу маблағларни ҳокимлар ўз ихтиёрлари ва тор мақсадлари доирасида тасарруф этишмоқда. Нималарга ишлатилаётганини кўриб, эшитиб турипсиз.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin