❗️ Солиқ ва божхона хизматларидан кенг фойдаланиш мақсадида Савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳамкор тадбиркор” платформаси ишга туширилибди. Портал орқали ҳужжат топшириб, хизматлардан осон ва қулай усулда фойдаланиш мумкинлиги айтилмоқда. Бу нарса амалда фаол ишлаб кетса, тадбиркорлар учун анча-мунча қулайлик яратилган бўларди.
Аввалроқ “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида айрим тадбиркорларда барча турдаги солиқ текширувлари ўтказилмайдиган бўлганди. Унга кўра, жами ишчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этган “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган фуқаролар камида 1 йил давомида иш билан таъминлаган тадбиркорлар мол-мулк ва ер солиғи бўйича қуйидаги солиқ имтиёзларига эга бўлади:
51 тадан 100 тагача янги иш ўринлари яратадиган тадбиркорлар учун мол-мулк ва ер солиғининг амалдаги солиқ ставкаси 50 фоизга;
101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиганлар учун 75 фоизга камайтирилади;
200 тадан ортиқ иш ўринлари яратадиганлар мазкур солиқларни тўлашдан озод этилади.
Бундан ташқари, дастурда иштирок этадиган тадбиркорларга барча солиқларни (ҚҚС ва солиқ агентлари сифатида тўланадиган солиқлар бундан мустасно) таъминотсиз ва фоизсиз қуйидаги муддатларга бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади:
51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга — 3 ой муддатда;
101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга — 6 ой муддатда;
200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга — 12 ой муддатда.
Имтиёзлар бериляптими, албатта улардан ўз ўрнида ва ўз вақтида унумли фойдаланиш керак. Шу билан бирга, бериладиган ваъдалар бажарилиши муҳим жараён. Бунга кўп нарса боғлиқ бўлади. Тадбиркорлар шу орқали кейинги қадамни босишади.
Видеода “Ҳамкор тадбиркор” платформаси йўриқномаси келтирилган.
“Ҳамкор тадбиркор” платформаси учун ҳавола: https://my.chamber.uz/
- https://my.chamber.uz/chamber.uz