22K38Telegramda ochish
Миллий валютадаги пул массаси июлда қисқарган. Охирги 10 йилда биринчи марта Июль ойида миллий валютадаги пул массаси қарийб 1 трлн.сўмга қисқарган ва 1 августга қолдиғи 148,1 трлн.сўмдан иборат бўлган. Июль ойида миллий валютадаги пул массасининг торайиши очиқ маълумотлар мавжуд 2013 йилдан буён биринчи марта юз бермоқда. Пул массаси таркибида муомаладаги нақд пуллар 445 млрд.сўмга, миллий валютадаги депозитлар эса 491 млрд.сўмга қисқарган. Июлда шунингдек, ликвидлик базаси яна қисқара бошлаган. Вакиллик ҳисобварақдаги қолдиқлар 1,7 трлн.сўмга камайиб, 12,8 трлн.сўмни ташкил этган. Бу 2021 йил февралдан буён энг паст кўрсаткич. Бу импорт каналининг ҳаддан зиёд фаоллашгани ва банкларнинг кредитлаш операциялари ҳам асосан импортни молиялаш томон оқаётгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin