Газ нархи 800 доллардан ошди: Бунга шамол айбдор
Айни дақиқаларда октябрь ойи учун етказиш шартларида газнинг нархи минг куб учун 815 долларни ташкил этмоқда. Бугунги савдоларда нархларнинег спекулятив ошишига Шимолий денгизда шамолнинг йўқлиги, аниқроғи икки ҳафта аввал тўхтаб қолиб, қайта тикланмаётган шамол сабабчи.
Шимолий Европада қатор давлатларда шамол энергетикаси энергобалансда ҳал қилувчи бўлмаса ҳам сезиларли улушга эга. Шу сабабли шамол электр станциялари етказиб бера олмаётган энергия йўқотишларини газ станциялари ҳисобига қоплаш тенденцияси юзага чиқмоқда ва бу табиийки газга бўлган қўшимча номавсумий талаб яратмоқда.
Энергия ресурсларининг ошиши узоқ йиллар давомида Ўзбекистон иқтисодиёти учун ижобий омил ўлароқ кўриб келинган. Кейинги йилларда ўзгариб бораётган иқтисодиёт мундарижаси бу шаблонларни камида қайта кўриб чиқишга ундаши керак.