11K11Telegramda ochish
Нефть нархлари 80+ долларлик котировкаларга қайтди Нархлар ошишининг янги тўлқини бир вақтнинг ўзида кам ҳолатларда учрайдиган яна бир жараён - долларнинг мустаҳкамланиши фонида юз бермоқда. Доллар Қўшма штатларда юмшатиш сиёсатини тўхатиш кутилмалари фонида деярли барча асосий валюталарга нисбатан мустаҳкамланмоқда. Агар бу воқелик юз бермаганда нефть котировкалари янада баландроқ кўриниш олган бўлар эди. Ҳар гал нефть нархларининг ошиши газ нархларининг ошиши тенденциясини яратар эди. Бу сафар тескариси. Айрим локал бозорларда газ котировкалари кўтарилиши, аввал бутун Европа, кейин Осиё ва энди бутун дунё бўйлаб газ нархларининг кўтарилишига туртки бермоқда. Эътиборда тутиш лозимки, энергоресурслар нархларининг шиддат билан кўтарилиб бораётгани бозорлардан бозорларга кўчиб юрадиган қўшимча инфляцион омиллар ва тўлқинларни ҳам яратади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin