Нефть яна 75+ долларлик коридорга қайтди
Қўшма штатларда нефть захиралари бўйича ҳисобот эълон қилиниши ортидан брент типидаги нефть нархи 75 доллардан ошди.
Энг катта нефть истеъмолчиси бўлган Қўшма штаталарнинг захиралари қолдиғи кутилганидан икки баробар камлиги, шунингдек Европа бозорида газнинг спот котировкалари кескин юқорилагани нефтга бўлган талабни тезроқ оширмоқда.
Олдин, ўтган даврда, энергоресурсларнинг нетто экспортери эканимизда нефть нархи ошиши бизга ижобий таъсир кўрсатар эди. Ҳозир бундай дейиш қийин. Кўп таъкидлаётганимиздек, Янги Ўзбекистонда қиммат нефт ва қиммат газнинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсирини қайта баҳолашимиз лозим.