Брент типидаги нефть нархи 75 долларга яқинлашмоқда
Эронда президент сайловларида Иброҳим Раисийнинг ғалабаси ўсиб бораётган нефть котировкаларига янги куч берди.
Бозор кучишлатар (собиқ суяксиндирар) Раисийнинг ядровий келишув бўйича мувозанатли эврилишларга боришига ишонмаяпти.
Дарвоқе, биз, янги Ўзбекистонда қиммат нефтнинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсирини қайта баҳолашимиз лозим. Олдин, ўтган ёмон замонда, энергоресурсларнинг нетто экспортери эканимизда нефть нархи ошиши бизга ижобий таъсир кўрсатар эди.
Ҳозир-чи? Камида нейтрал ёки зиёнли. Лекин бу ҳақда моделлаштирилган ҳисоб-китоблар мавжуд эмас.
@the_bakiroo