Доллар асосий валюталарга нисбатан кескин арзонлашмоқда
АҚШда ойлик инфляция 0,2%гача, йиллик инфляция эса 3%дан паст кўрсатгичга қайтгани ортидан глобал бозорлар Европа иттифоқи, Япония ва Жанубий-шарқий осиёда риск иштаҳалар қайтишни бошлади. Иккинчи кундирки энг асосий валюталар корзинасида доллар қийматини белгиловчи Доллар индекси кескин тушмоқда. Индекс 16 ойлик минимум 99,57гача пасайган.
Евро, Швейцария франки, Япония иенаси, Британия фунти долларга нисбатан 15 ойлик максимум даражасида мустаҳкамланган.
Иккинчи эшелондаги валюталар, хусусан хитой юани ва россия рубли қадрсизланишдан тўхтаган ва долларга нисбатан мустаҳкамланишга ўтган.
Долларнинг тушиши нефть нархларининг апрелдан бери илк марта 80 долларлан юқорилашига ҳам туртки берган.
Олтин нархлари нисбатан барқарор,1960 доллар атрофида сақланиб қолмоқда.