24K91Telegramda ochish
Мавсумий фаоллик ўсадиган августда ҳам кўчмас мулк сотувлари қисқаришдан тўхтамаган Август ойида кўчмас мулк олди-сотди битимлари ўтган йилнинг августига нисбатан 20,8%га, июлга нисбатан эса 3,5%га камайган. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг кузатувларига кўра, охирги 3 йилда биринчи марта августда ҳам йил/йил, ҳам ой/ой қирқимида мулк бозорининг фаоллиги пасайган. Одатда август Ўзбекистонда битимлар амалга оширилиши бўйича энг фаол ойлардан ҳисобланади. Пойтахт Тошкентда ижара уй-жой бозоридаги вазият барқарорлашган, бу ерда ижаранинг ўртача нархи 1 кв.м. учун 8,3 долларни ташкил этган, яънн июлга нисбатан ўзгаришсиз қолган (йиллик пасайиш 7,3%). Тошкент шаҳридаги иккиламчи уй-жой бозорида нархлар бироз пасайганидан сўнг, август ойида барқарорлик кузатилган: атиги 0,2%га нарх ошиши қайд этилиб, ҳар квадрат метр учун 1 128 долларни ташкил этган (ўтган ойда 1 126 доллар). Маълумот учун, Тошкентда иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи 4,2%га ошган, яъни пойтахтдаги уй-жойларнинг, масалан банк омонатларига нисбатан инвестициявий жозибадорлиги пасайишда давом этмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin