Пул массасининг ўсиши июлда секинлашган
Беш ойлик юқори суръатдаги ўсишдан сўнг, Кенг маънодаги пул массаси (М2) ўсиши секинлашган. Июль ойида М2 3,2 трлн.сўмга ўсган ва 315,7 трлн.сўмга етган. Миллий валютадаги пул массаси 2,4 трлн.сўмга кўпайиб, 252,1 трлн.сўмгача кенгайган. М2нинг йиллик ўсиши 30,4%ни, Миллий валютадаги пул массасининг йиллик ўсиши 34,8%ни ташкил этмоқда.
Муомаладаги нақд пуллар ой давомида 786 млрд.сўмга ошган ва 59,8 трлн.сўмга етган. Марказий банкдан ташқаридаги нақд пуллар 1,1 трлн.сўмга, 71,3 трлн.сўмгача кўпайган. Вакиллик ҳисобварақларида 22,8 трлн.сўмлик қолдиқлар шаклланган (+0,2 трлн.сўм).