Пул массасининг ойлик кенгайиши бироз секинлашган
Июль ойида Кенг маънодаги пул массаси (М2) 9,4 трлн.сўмга ўсган ва 434,5 трлн.сўмни ташкил этган. Миллий валютадаги пул массаси эса 7,3 трлн.сўмга кенгайган ва 361,2 трлн.сўмдан иборат бўлган.
Ойлик ўсиш секинлашган бўлсада, йиллик ўсиш юқоорилигича қолмоқда. Йиллик ҳисобда М2 37,6%га, Миллий валютадаги пул массаси эса 43,3%га ўсган.
Ой давомида пул массасининг барча агрегатларининг ўсиши қайд этилган. Хусусан, муомаладаги нақд пуллар 1 трлн.сўмга, 76,3 трлн.сўмгача кўпайган.
Марказий банкдан ташқаридаги нақд пуллар 1,9 трлн.сўмга, 89,8 трлн.сўмгача кўпайган. Вакиллик ҳисобварақлардаги қолдиқлар ой охирига 27,2 трлн.сўмни ташкил этган (+0,4 трлн.сўм).