16K40Telegramda ochish
Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари сони яна кўпайганми? Миграция агентлигининг маълумотига таяниб Марказий банкнинг маълум қилинишича, 40 га яқин давлатда тахминан 1,4 млн нафар фуқароларимиз меҳнат қилмоқда. Хусусан, Россияда – 834,2 минг нафар, Қозоғистонда – 84,4 минг нафар, Туркияда 72,1 минг нафар, Жанубий Кореяда – 46,4 минг нафар, Европа минтақаси давлатлари – 258 минг нафар, бошқа давлатларда – 97,7 минг нафар. Шу билан бирга, хорижий давлатларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган меҳнат мигрантларининг 398,9 минг нафари (28,6 фоиз) хотин-қизларни ва 402,1 минг нафари (28,9 фоиз) ёшларни ташкил этиши айтилган. 4 ой аввалги катта йиғилишда агентлик хорижда меҳнат қилаётган фуқароларнинг сони 1,2 миллион нафарни ташкил этишини кўрсатган эди. 2025 йилда Миграция агентлиги ўзи берган очиқламада 1,34 млн нафардан зиёд ўзбекистонлик хорижда меҳнат қилаётгани (шундан 20%и 268 минг аёллар), уларнинг 600 минг нафари Россияда, қолган аксарияти Қозоғистон ва Туркияда экани айтилган. Келиб чиқмоқдаки, ўтган 1,5 йилда хорижда ишлаётган меҳнат мигрантлари сони орада бир камайиб, кейин яна кўпайган. Кўпайгандаям, айнан Россияда меҳнат қилаётганлар ва мигрант аёллар кўпайган. Жанубий Корея бўйича рақамлар ҳам олдинроқ эълон қилинган маълумотлардан кескин фарқланади. Статистикамиз ҳам ўзгача (бу рақамларни статистика деб атаса бўладими ўзи?). Аввалроқ хориждаги ватандошларимизни ўзларини ўзлари "меҳнат мигранти" ўлароқ ягона платформада идентификациялаш имкониятини яратиш ҳақида ўйлаб кўришимиз кераклиги ҳақида ёзган эдик. Бизга ёқимли, лекин қийшиқ картина эмас, реаллик керак!

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin