17K53Telegramda ochish
Aksa Enerji ўзбекистонликларни ишлатади Кечаги йиғилишда Самарқанд вилояти ҳудудий электр тармоқлари бошқарувини олган Aksa Enerji билан ҳамкорликнинг айрим муҳим жиҳатларига ҳам тўхталинган (9:20 дан бошлаб кўринг). Айтилишича, турк ҳамкорлар Туркиядан фақат 10-15 нафар мутахассисларни олиб келади (улар келиб, ўрганишларни бошлашган). Қолган ишчилар ўзбекистонликлар бўлади. Самарқанд ҲЭТдан олинадиган маҳаллий ишчилар тренинг ва семинарларда ўқитилади, малакаси оширилади, янги технологиялар билан таништирилади. Aksa Enerji билан лойиҳадан келиб чиқиб қолган ҳудудларда шу каби бизнес моделлар жорий этилиши режалаштирилган (кейинги навбат Жиззах ва Сирдарёда бўлиши керак эди).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin