Aksa электр энергияси йўқотишларини 2 карра камайтиради
Бугунги тадбирда Давлат раҳбари Самарқанд ҳудудий электр тармоқларини хусусий бошқарувга бериш бўйича Туркиянинг “Aksa elektrik” компанияси билан келишувга эришилганини маълум қилиб, лойиҳа доирасида компания тармоқни операцион бошқарувга олиб, инвестиция киритиши, тармоқларни модернизация қилиши, йўқотишларни босқичма-босқич 2 баробарга камайтиришини қайд этган. Натижада ҳар йили ўртача 20 миллион доллар тежалади.
Шундай тажриба асосида келгуси йилда Жиззах ва Сирдарё, 2027 йилда Наманган ва Тошкент вилоятлари электр тармоқлари бошқаруви ҳам инвесторларга таклиф этилади.
Электр тармоқларидаги йўқотишлар энергетика тизимидаги энг катта муаммолардан ҳисобланади. Йил бошида Давлат раҳбари электр тармоқларидаги йўқотишлар 14 фоизни ташкил этаётганини маълум қилганди. Йўқотишлар охирги йилларда камайиш ўрнига ортиб бормоқда ва истеъмолчилар бўйнига ошаётган тарифлар орқали юкланмоқда (бу йўқотишларнинг аксар қисми энергетикадаги ўғирлик ва ўзлаштиришлар билан боғлиқ).
Ўзбекистонда электр энергияси йўқотишлари худди биз каби иқлим минтақасида жойлашган бозор мамлакатларига нисбатан ўртача 2 каррагача юқори. Давлат раҳбари 2026 йилга бориб жами йўқотишлар ҳажмини 8 фоизга тушириш шартлигини таъкидлаган.
- https://t.me/Press_Secretary_Uz/6665@Press_Secretary_Uz
- https://president.uz/uz/lists/view/7894president.uz
- https://t.me/the_bakiroo/9640@the_bakiroo