23K26Telegramda ochish
Сўмнинг мустаҳкамланиши валютадаги кредитлар ставкасини оширган Глобал бозорларда фоизлар тушаётганига қарамай, охирги ойларда сўмнинг сезиларли мустаҳкамланиши туфайли валютада кредитлар афзаллиги пайдо бўлиши ортидан кредит ставкалари кўтарилмоқда (банклар учун ҳам валютада кредит ажратиш афзаллиги юзага келган). Октябрь якунлари билан хорижий валютадаги кредитларнинг ўртача тортилган ставкаси 10,4%гача кўтарилган (+0,3%). Бунда 1 йилгача кредитлар ставкаси 9,8%га (+0,2%), 1 йилдан юқори бўлган муддатга ажратилган кредитлар ставкаси 10,8%гача (+0,5%) ошган. Валютадаги депозитлар ставкаси сўмдагидан фарқли ўлароқ пасаяётгани йўқ ва октябрь якунлари билан 5,1% даражасида қолган. Бунда валютадаги омонатлар ставкаси 5,2%гача (+0,1%) кўтарилган бўлса, корпоратив депозитлар ставкаси 4,9%ни (-0,2%) ташкил этган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin