Сўмдаги депозит ставкалари кредит ставкаларидан тезроқ пасаймоқда
Икки ойлик танаффусдан сўнг Марказий банк кредит ва муддатли депозитлар ставкалари бўйича маълумотларни ошкор қила бошлаган.
Октябрь якунлари билан миллий валютадаги банк кредитлари ўртача тортилган ставкаси 23,3%ни ташкил этган. Бу сентябрдаги ставкадан 0,1 фоиз банд пастроқ. Кредитлар бўйича ставкаларнинг пасайиши чакана кредитлар ҳисобига рўй берган. Жисмоний шахсларг ажратилган кредитлар ставкаси 23,5%гача пасайган бўлса (-0,6%), корпоратив кредитлар ставкаси 23,2%гача кўтарилган (+0,3%).
Миллий валютадаги банк депозитларининг ўртача тортилган ставкаси 19,0%ни ташкил этган (-0,3%). Бундан аҳоли омонатлари бўйича ставка 20,9%гача тушган (-0,4%). Бу 2023 йил майдан буён минимум. Корпоратив депозитлар ставкаси эса 17,1% даражасида ўзгаришсиз қолган.