
Garant bank CX Banking Index талқинидаги баҳолашда First Impression номинациясида олтин мукофотга сазовор бўлди
Тадқиқот доирасида мутахассислар банкнинг мобил иловасини фойдаланувчига тақдим этадиган биринчи таассурот сифати бўйича энг яхши намуналар қаторига киритишди. Интерфейснинг қулайлиги, навигациянинг тезлиги ва асосий функцияларнинг оддий ва тушунарли ишлаши юқори баҳоланди.
Банк иловалари бўйича мижоз тажрибасини ўрганувчи нуфузли тизим — CX Banking Index, рақамли хизматлар самарадорлиги, дизайн ечимлари ва фойдаланиш жараёнларини чуқур таҳлил қилади.
Garant bank эса фойдаланувчи иловадан илк фойдаланиш жараёниданоқ қулайликни ҳис қилиши учун хизмат сифатини мунтазам равишда ривожлантириб бормоқда.
Реклама