13K24Telegramda ochish
ANORBANK IT-банклар ва финтех компаниялар орасида биринчилардан бўлиб банк хизматларини тўлиқ рақамлаштирди Ҳа, худди шундай. Бу банкнинг катта ютуғи. Шу каби масалалар куни кеча банк масъуллари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди. Таъкидланишича, ANORBANK мижозларни идентификация қилишдан тортиб, барча банк маҳсулотларини масофадан туриб олиш имкониятини яратган. Ўтган қисқа давр ичида ANORBANK: — хусусий банклар орасида активларнинг ўсиш кўрсаткичлари бўйича 2- ўринни (178%); — хусусий банклар орасида муомаладаги карталар сони бўйича 3- ўринни; — банк мобил иловасини юклаб олиш бўйича Ўзбекистонда энг юқори ўринлардан бирини (3 млн дан ортиқ) эгаллади. ANORBANK мобил иловаси эса Play Market иловалар порталида 4,7 баҳога эга бўлиб, банк мобил иловалари ичида энг юқори кўрсаткичдир. Банкнинг асосий миссияси - яширин иқтисодиётдаги мавжуд пул айланмасини банк секторига олиб ўтишдан иборат.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin